Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоев: Тезроқ ҳаракат қилишимиз керак
Фото: Акорда
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партияси олдида турган вазифалар ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда Оқўрда матбуот хизмати.
"Нур Отан" партияси давлатнинг муҳим сиёсий кучига айланди, у сиёсатни белгиламоқда. Партия бизнинг барча дастурларни амалга ошириш жараёнида иштирок этмоқда", - дея айтиб ўтди Қозоғистон президенти.
Матбуот хизматидан таъкидлашларича, Нурсултон Назарбоев барча давлат ҳамда соҳавий дастурларни сифатли амалга ошириш ҳамда бу борадаги назоратни кучайтириш муҳимлигини қайд этган. Давлат раҳбари миллий иқтисодиёт тўртинчи саноат инқилоби шароитларига мослашиши зарурлигини таъкидлаган.
"Агарда биз жаҳондаги тараққиётдан орқада қолишни истамасак, унда тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. Шунинг учун бу йилги мурожаатнома ҳам ислоҳотларни амалга оширишга йўналтирилди. Бизнинг аввалги барча дастурларимиз шунга қаратилганди. Гап уларнинг қандай ишлаётганида. Биз экспорт маҳсулотини ишлаб чиқарадиган корхоналар қуришимиз даркор", - дея айтиб ўтди Қозоғистон президенти.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025