Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг қаторасига 24-йил эркин иқтисодиёт бўйича жаҳонда тенгсиз бўлди
Ҳонгконг 24-марта жаҳондаги энг эркин иқтисодиётга эга ҳудуд сифатида тан олинди. Бундан Американинг The Heritage Foundation жамғармаси томонидан ўтказилган ҳар йиллик тадқиқот натижалари дарак бермоқда.
Ҳисобот муаллифлари Ҳонгконгнинг "Иқтисодий эркинлиги индекси"ни 100 баллдан 90,2га баҳолашди.
"Эркин бозор принциплари Ҳонгконг иқтисодий фаровонлиги ва унинг халқаро рақобатбардошлигида узоқ вақтдан бери катта ўрин тутмоқда", - дея тадқиқот натижаларига изоҳ берган ХХРнинг ушбу махсус маъмурий тумани молия вазири Пол Чан.
Иккинчи ўринда Сингапур (88,8 балл). Кўрсаткичи 80 баллдан ортиқ бўлган олтита етакчи орасида Янги Зеландия, Швейцария, Австралия ва Ирландия ҳам қайд этилган. Улардан кейин Эстония, Буюк Британия, Канада ҳамда БАА бор.
Мавзуга оид
08:48 / 27.06.2026
Стратегик ресурслар харитаси: қайси давлат нимани назорат қилади?
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
20:56 / 19.06.2026
Инфляция пасайиши секинлашса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
20:50 / 10.06.2026