17:45 / 03.02.2018
13430

Археологлар Мисрда юқори лавозимли амалдор аёл қабрини топишди

Фото: Global Look Press

Археологлар Мисрда Қадимий Мисрда фиръавнлар бешинчи авлоди ҳукмронлиги вақтидаги юқори лавозимли амалдор аёлнинг қабрини топишди. Топилма эрамиздан аввалги 2504-2347 йилларга тегишли бўлиши мумкин экани айтилмоқда. Бу ҳақда Мисрнинг қадимий ёдгорликлар ишлари бўйича вазири Ҳолид ал-Анноний маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қабр Қоҳирадан унча узоқ бўлмаган ердаги машҳур Гиза эҳромлари яқинидан топилган. Унда ўша даврдаги ҳаётни кўрсатиб берувчи рангли фрескалар ҳам бўлган. Амалдор аёлнинг мўмиёси ёки қандайдир қимматбаҳо буюмлар қабрда бўлмаган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Мутахассисларнинг тахминича, қабр қадимги даврларда қисман таланган бўлиши ҳам мумкин. Ундаги буюмларнинг бир қисми XX аср аввалида бошқа туманлардан топилган. Айни дамда ушбу топилмалар Берлин музейида сақланмоқда.

Top