Жаҳон | 22:49 / 03.02.2018
33427
1 дақиқада ўқилади

Сурияда Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилди

Фото: AFP 2018 / Omar Haj Kadour

3 февралда Суриянинг Идлиб вилоятида Россиянинг Су-25 ҳарбий самолёти уриб туширилди. Учувчи катапульта қилишга улгурган, бироқ жангарилар билан жангга киришиб, ҳалок бўлган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.  

“Идлиб” деэскалация ҳудудини учиб ўтиш вақтида Россиянинг Су-25 самолёти фалокатга учради”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, учувчи “Жибҳат ан-Нусра” жангарилари томондан назорат қилинувчи ҳудудда катапульта қилганини маълум қилишга улгурган.

Россиянинг Суриядаги қарама-қарши томонларни яраштириш маркази Туркиянинг “Идлиб” ҳудуди учун жавобгар вакиллари билан россиялик учувчи жасадини қайтариш бўйича чоралар кўрмоқда.

“Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт кўчириб юрилувчи зенит-ракета мажмуасидан уриб туширилган”, дейилган хабарда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид