22:40 / 04.02.2018
8532

Европа шаҳарларида аномал узун троллейбуслар ҳаракатлана бошлайди 

Фото: Фото: transmissia.net

2017 йил январда конструкторлар иккита уланишга эга уч секцияли, узунлиги 24 метр келадиган машина Solaris Trollino 24 лойиҳасини тақдим қилгандилар. Ушбу машинанинг илк намуналари 2018 йил ўрталарида пайдо бўлиши керак. Шундан кейин бу транспорт воситалари Европанинг бир қатор шаҳарларида синовдан ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу аномал узун платформа негизида троллейбус ва гибрид автобус яратилади.

Машина иккита ўқда жойлашадиган иккита электромотор ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Троллейбус сиғими 58 кВт-соатни ташкил қилувчи аккумуляторлардан автоном тарзда юриши ҳам мумкин бўлади. Аккумуляторлар транспорт воситаси шаҳарда манёврлар бажаришда, мисол учун тирбандликларни айланиб ўтишда ёки контакт тармоғи билан жиҳозланмаган бекатларга яқинлашишда уланади. 

Троллейбус 53 та ўриндиқ, 5 та икки тавақали эшикдан иборат бўлади. Салонда, шунингдек, ногиронлар аравачаларини маҳкамлаш учун жойлар бўлади. 

Ҳайдовчи кабинаси кондиционер ва айланувчи курси билан жиҳозланади. Асбоблар панелида иккита 8 дюймли рангли дисплейлар жойлаштирилади. Экранлардан бирига автобуснинг турли жойларида жойлаштирилган иккита камерадан тасвирлар узатилади. Ҳайдовчи иккинчи экран ёрдамида эшиклар олдида нима юз бераётгани назорат қила олади ва орқани кўриш камерасидан фойдалана олади.

Top