Жаҳон | 23:40 / 05.02.2018
8502
1 дақиқада ўқилади

Японияда ҳарбий вертолёт уй устига қулади

Фото: screenshot

5 февралда Япониянинг Сага префектурасида мамлакат мудофаа кучларининг AH-64 вертолёти хусусий уй устига қулаган. Журналистларга мамлакат мудофаа вазири Ицунори Онодэранинг маълум қилишича, вертолётдаги икки учувчи ҳам ҳалок бўлган. Вертолёт ўқув парвози амалга ошираётган бўлган. 

Воқеа Кандзаки шаҳридаги туманлардан бирида юз берган. Вертолёт икки қаватли уй устига тушган. Бунинг оқибатида уйда ёнғин бошланган. Полиция маълумотларига кўра, уйда 4 кишидан иборат оила яшаган, воқеа вақтида улар уйда бўлмаганлар. 

Япония бош вазири Синдзо Абэ девонхонасида воқеа бўйича маълумот йиғувчи инқироз штаби тузилган. Абэ воқеа сабаблари аниқлангунгача AH-64 вертолётлари парвозларини тўхтатишга кўрсатма берган. Таъкидланишича, Япония армиясида бундай вертолётдан 12 дона бор.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид