Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:22 / 06.02.2018
10719
1 дақиқада ўқилади
АҚШ қўшинлари Ироқдан Афғонистонга ўтказилаётганини тасдиқлади
Фото: AP Photo / Hoshang Hashimi
АҚШ қўшинлари Ироқдан Афғонистонга ИШИД устидан ғалабадан сўнг ўтказилаётганини тасдиқлайди. Бу ҳақда РИА Новости Пентагон вакили Эрик Пэхоннинг баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Ҳа, бу рост, бироқ мен сон ва айнан қандай ўзгаришлар юз бераётгани ҳақида айта олмайман», - деди у.
Аввалроқ, Associated Press АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқишни бошлагани, бу ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашнинг фаол босқичи якунлангани туфайли юз бераётганини хабар қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш