Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга тарихда илк марта жаҳон чемпионати Кубоги олиб келинди
Бугун, 6 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига 2018 йилги жаҳон чемпионатининг олтин кубоги билан дунёни айланаётган самолёт келиб қўнди.
Жаҳон чемпионати Кубогини ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация аъзолари кутиб олишди.
Дунё бўйлаб турне доирасида ушбу кубокни Франция терма жамоаси билан 1998 йилда жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Карамбё олиб юрибди.
Жаҳон чемпионати Кубогини бутун дунё мамлакатлари бўйлаб олиб юрилиши илк марта 2006 йилда Германияда бўлиб ўтган мундиалдан олдин кузатилганди.
Бу сафар ЖЧ Кубоги 9 ой давомида 90 та шаҳар бўйлаб олиб ўтилмоқда. Кубок мазкур турне доирасида жами 126 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтади.
Кубокнинг оғирлиги 6,175 килограммни ташкил этади. Кубокка жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ҳар бир мамлакатнинг номи ва ғалаба қозонган йили ўйиб ёзилган.
Мавзуга оид
22:43 / 08.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди
22:31 / 09.10.2025
ФИФА жаҳон чемпионатларини ёзда ўтказишдан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда
19:17 / 02.10.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон 2027 йилги ФИФА U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
21:38 / 16.09.2025