Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилгача дунёдаги автобусларнинг ярми электр двигателларга ўтади
7 йилдан кейин дунёдаги автобусларнинг 50 фоизи электр двигателларда ҳаракатланади. Хитой, хойнаҳой, шаҳар транспортини электрлаштириш бўйича етакчи позицияларни эгаллайди, чунки бу ерда атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши сиёсат олиб борилади.
2025 йилгача дунёда электр автобусларнинг умумий миқдори уч мартага ошади: 2017 йилда бундай автобуслар 386 мингтани ташкил қилган, 2025 йилгача эса 1,2 млнтага етади, Хитойда дунёдаги барча электробусларнинг 99 фоизи ҳаракат қилади. Бу ҳақда Bloomberg New Energy Finance ҳисоботида айтилган.
Бугунги кунда электробуслар анъанавий ёқилғида ҳаракатланувчи автобуслардан қимматроқ туради. Бироқ 2026 йилгача бу қиймат анъанавий автобусларникига тенглашади. Бу кўп жиҳатдан аккумуляторлар нархининг пасайиши ва улар самарадорлиги ошиши ҳисобига юз беради.
Электробусларнинг татбиқ қилиниши ҳаво ифлосланиши даражасини анча камайтиришга ёрдам беради, шу сабабли Париж ва Амстердам яқин йилларда ўз автобус паркларини “соф” транспортга ўтказмоқчи. Калифорниянинг йирик шаҳарлари, жумладан Лос-Анжелес ва Сан-Хосе мэрлари экология соҳасидаги регулятордан шаҳарлар муниципалитетларини электр автобусларга ўтишга мажбурловчи қоида ва меъёрларни ишлаб чиқишни талаб қилмоқдалар.
Бу масалада энг қатъий сиёсатни Хитой олиб бормоқда. Мисол учун, мамлакатнинг жанубида жойлашган, 12 млн аҳолиси бўлган Шэньчжэнь шаҳри ер усти жамоат транспортини электр двигателларга ўтказишни якунлади. Энди бу шаҳардаги деярли 17 минг автобусдан бирортаси ҳавони ифлослантирмаяпти. Бунинг ҳисобига бир йил ичида 345 минг тонна ёқилғи тежалади ва атроф-муҳитга 1,35 млн тонна камроқ карбонат ангидрид гази чиқарилади.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026