Дайверлар Қизил денгиз тубидан келаётган сирли овоздан шикоят қилишмоқда
Сайёҳлар ва дайверлар Қизил денгиз тубидан келаётган этни жунжиктирувчи овоздан шикоят қилишмоқда. Ноодатий ҳодиса Ҳургада шаҳри яқинидаги Гифтун ороли ҳамда жануброқда жойлашган Абу-Рамад ҳудудида қайд қилинган.
Сайёҳлар денгиз тубидан тушунарсиз, ноқулайлик етказувчи шовқин, ғичирлаш ва тақиллаш овозидан шикоят қилишмоқда. Денгизда қутқариш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамияти раҳбари Ҳасан ат Тайиб бу овозлар пайдо бўлишининг 3 версиясини таклиф қилди.
Биринчидан, бу овоз катта китлар овози бўлиши мумкин.
“Китлар узоқ масофада бўлиши ҳам мумкин, сув товуш тўлқинларини яхши ўтказади ва улар сувда тез ва узоқ масофаларга тарқалиши мумкин”, деб айтган ат Тайиб.
Яна бир версияга кўра, бу денгиз тубида зилзила натижасида ҳосил бўлувчи ёриқлар сабабли юз берувчи “газнинг сиқиб чиқарилиши” бўлиши мумкин. Мутахассис Қизил денгиз ҳудуди сейсмик фаол ҳудудлигини айтиб ўтди.
Учинчидан, бу овозларнинг сабаби нефть компаниялари олиб бораётган геологик қидирув ишлари бўлиши мумкин.
Ат Тайиб шошқалоқ хулосалар чиқармасликка ва ваҳимали тахминлар билдирмасликка чақирди. Миср ҳукумати қисқа муддатларда юз бераётган ҳодисани аниқлашга ваъда берди. Бунинг учун денгиз мутахассислари, дайверлар ва балиқчилар уюшмаларидан махсус комиссия тузилмоқда. Бу комиссия ишига Миср ҳарбий-денгиз кучларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
12:40 / 16.09.2024
Мисрда хорижий туристлар бўлган автобус ЙТҲга учради
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024