12:11 / 07.02.2018
14731

Кўзи ожиз инсон етаклаб юрувчи от сотиб олди 

Фото: Lancashire Telegraph

Британиялик кўзи ожиз журналист Муҳаммад Салим Пател ўзига етаклаб юрувчи от сотиб олди. Бунга унинг итлардан қўрқиши сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда Lancashire Telegraph.

«Менинг кўзларим заифлашди ҳамда етаклаб юрадиган итларга эга кўплаб одамлар билан учрашдим. Бироқ менда кучукларга нисбатан фобия бор, уни енга олмайман, бу борада ёрдам бера оладиган махсус отлар бор эканини эшитганимда эса жуда хурсанд бўлиб кетдим», - дея айтиб ўтди Пател.

Дигби лақабли мини-отни журналист истиқомат қилувчи Блэкберн шаҳрига олиб келишди. Пателнинг сўзларига кўра, Дигби унга кўникиши учун яна бир неча йил талаб этилади.

Top