Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Спарк»ни олиб қочиб, сўнг ЙТҲга учраган шахслар ушланди
28 январь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи 1986 йилда туғилган О.Ў.га тегишли бўлган “Спарк” русумли автомашина номаълум шахс томонидан ўғирлаб ҳайдаб кетганлиги маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Учкўприк тумани Турғоқ қишлоғида рўйхатда турувчи, вақтинча Қўқон шаҳар А.Навоий даҳаси 80-уйда яшовчи, муқаддам судланган 1993 йилда туғилган А.Д. ва Минаввар кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1980 йилда туғилган Р.Ж. шу йил 28 январь соат 11.00ларда О.Ў.нинг уйига девор ошиш йўли орқали кириб, меҳмонхонасидан 2 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини, “Ройсон” русумли телевизори, “Асер” русумли ноутбуки, иситиш печини, шарбат аппаратини ва ошхона жиҳозларини ўғирлаб олиб чиқиб, ҳовлида турган О.Ў.га тегишли “Спарк” русумли автомашинасини ҳайдаб қочиб, шу куни соат 23.00ларда А.Д. маст ҳолда Қўқон шаҳар Оқтош кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, касалхонага мурожаат қилганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида А.Д. ва Р.Ж. қўлга олинган.
Мавзуга оид
12:15
Фарғонада 62 нафар боғча тарбияланувчиси шифохонага ётқизилган
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026