Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ самолётлари Falcon 9 ракетасини бомбардимон қилишгани маълум қилинди
Фото: Joe Skipper/Reuters
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Falcon 9 ракетаси парвозидан кейин унинг Ерга қайтиб, океанда сузиб юрган биринчи поғонасини бомбардимон қилишган. Бу ҳақда аноним манбага иқтибос келтирган ҳолда AmericaSpace маълум қилди.
Falcon 9 ракетаси 31 январда GovSat-1 сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқиш учун учирилган. Ракета муваффақиятли учирилгандан кейин унинг биринчи поғонасини океанда чўктиришга қарор қилинган, чунки у қайта қўлланмоқчи бўлмаган. Бироқ ракета нафақат сувга муваффақиятли тушган, балки бешикаст қолган.
Манбанинг маълум қилишича, ҳарбийлар ракетанинг биринчи поғонасига хавфсизлик нуқтаи назаридан зарба беришган. Шунингдек, маълум қилинишича, ракетага эгалик қилувчи Space X компанияси биринчи поғонани соҳилга қандай олиб чиқишни билмаган.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ушбу маълумотга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беришмаган.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026