Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк 5G-смартфонлар қачон пайдо бўлиши айтилди
Фото: 123RF
Симсиз алоқа воситасини ишлаб чиқарувчи Qualcomm компанияси қатор йирик мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилари билан Snapdragon X5 чипи базасида 5G'ни қўллаб-қувватловчи смартфонларни ишлаб чиқаришга келишиб олди. Смартфонларни ишлаб чиқариш 2019 йилга режалаштирилган, дейилади компания релизида.
Nokia, HTC, LG, Sony, Vivo, Xiaomi каби компаниялар шундай смартфонларни ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Apple ва Samsung корпорациялари эса мазкур рўйхатда йўқ.
Бундан ташқари, Qualcomm'нинг маълум қилишича, Snapdragon X5 Буюк Британия, Хитой, Германия, Япония, Сингапур, Австралия ва бошқа мамлакатларнинг энг йирик мобил операторлари билан тест режимида қўлланади. Янги лойиҳани ишга тушириш ишлари 2018 йилга мўлжалланган.
5G учун частоталар ҳали Халқаро электр алоқалари иттифоқи даражасида тасдиқланмаган, бироқ мамлакатлар бешинчи авлод алоқа тармоқлари синовлари учун частота ажратмоқда.
2017 йилнинг декабрида энг йирик мобил операторларни ўзига жамлаган 3GPP консорциуми глобал мобил алоқа тармоғига 5G тармоғи учун тижорий частоталарни ишга тушириш имконини берувчи стандартни ишлаб чиқди.
Мавзуга оид
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
00:15 / 04.01.2026
Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
02:44 / 28.12.2025
Honor вентиляторли ва улкан батареяли смартфонларини тақдим этди
15:29 / 24.12.2025