Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бир йиллик жиноятлар кўрсаткичи 1331 тага камайди
Фото: Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати
Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йилда содир этилган жиноятлар кўрсаткичи 2016 йилга нисбатан 1331 тага камайишига эришилган. Тошкент вилоят ИИБ бошлиғи А.Алламуродов Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларининг 2017 йилдаги фаолияти ва 2018 йилдаги вазифалари юзасидан ахборотида шу ҳақда маълум қилинди.
Жумладан, қотиллик содир этиш 2016 йилга нисбатан 25 тага, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 16 тага, ўрта ҳамда енгил шикаст етказиш 243 тага, номусга тегиш 25 тага, босқинчилик 38 тага, талончилик 36 тага, безорилик жиноятлари 194 тага камайган.
Хусусан, маҳалла посбонлари томонидан 4 минг 971 та турли ҳуқуқбузарликлар аниқланган, уларнинг берган хабарларига асосан 190 та жиноят фош этилган.
Вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида олиб борилган тарбиявий-профилактик ишлар натижасида улар томонидан жиноятлар содир этилиши камайган.
Жиноят содир этиб қидирувда юрган шахслардан 1066 нафари ушланган.
Мавзуга оид
11:31 / 20.01.2026
Бўстонлиқда Li9 йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетди
19:01 / 18.01.2026
Тошкент вилоятидаги уйлардан таркибида қимматбаҳо металл бўлган 17,5 тонна қум ва тошлар топилди
10:30 / 13.01.2026
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
11:15 / 07.01.2026