Жаҳон | 00:47 / 10.02.2018
20929
1 дақиқада ўқилади

60 та машина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатлари дрондан тасвирга олинди

Фото: motor.ru

АҚШнинг Маршфилд шаҳри яқинида, 44-рақамли шосседа 60 дан кўпроқ автомобиль шикастланган жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲ оқибатлари дрондан тасвирга олинган. 

Time нашрининг хабар беришича, ЙТҲга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Полициячиларнинг таъкидлашича, ҳарорат ўзгариб тургани сабаб ёққан қор тезда эриб, сўнгра музлаган. Бу эса йўлларда яхвонлик пайдо бўлишига олиб келган. Муз устидан ёққан қор вазиятни янада мураккаблаштирган. Бундай шароит Канзас, Миссури ва Айова штатлари трассаларида йирик ЙТҲлар юз беришига олиб келган. Хусусан, Айовада 70 дан кўпроқ машина иштирокида ЙТҲ юз берган. 

Умумий ҳисобда 650 га яқин авария қайд қилинган, 6 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид