Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Афғонистон президентининг катта маслаҳатчисини қабул қилди
2018 йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг қатор масалалари, баъзи халқаро ва минтақа муаммолари муҳокама қилинди.
Музокараларда асосий эътибор турли шаклларда юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига қаратилди.
Томонларни қизиқтирган барча йўналишларда давлатлараро ҳамкорлик илдам ривожланаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.
Суҳбатда алоҳида эътибор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга қаратилди.
Музокараларда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026