Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xитойда 5,6 минг долларлик электромобиль ишлаб чиқарилди
Фото: Baojun
General Motors, Wuling Automobile ва Хитойнинг энг йирик давлат автомобилсозлик компанияси SAIC Motor Corporation’нинг қўшма корхонаси SAIC-GM-Wuling икки ўриндиқли, ҳамёнбоп Baojun E100 электромобилини яратди. Бу машинанинг нархи ҳудудий имтиёзлар қийматига боғлиқ ҳолда 5,6 минг доллардан 9,3 минг долларгача туради.
Ушбу машина Хитойда энг арзон электромобиль бўлишга даъвогарлик қилмоқда.
Baojun E100 кичик ўлчамли машина бўлиб, узунлиги 2,4 метр, эни 1,5 метр ва баландлиги 1,6 метрни ташкил қилади. У 29 кВт ли электродвигатель билан жиҳозланган ва бир қувватланишда 155 км масофа босиб ўта олади.
Модел зарарли чиқинди чиқармайдиган автомобиллар рағбатлантириладиган ҳудудларда айниқса оммалашди. Ўтган йил у илк бор Лючжоу шаҳрида тақдим қилинган. Машинанинг бу ердаги нархи барча имтиёзлар ҳисобга олинган ҳолда 5,6 минг долларни ташкил қилган. Машинанинг нархи пастлиги сабабли 5 ой ичида ундан 11446 дона сотилган.
Компания машинани Гуанси вилоятидаги яна бир нечта шаҳарда сотувга чиқаришини эълон қилган. Бу ерда унинг нархи 7,2 мингдан 9,3 минг долларгача туради. Машина фақатгина Хитойда сотилади.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026