Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти Синдзо Абэнинг таклифига кўнмади
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Япония бош вазири Синдзо Абэ билан музокаралар давомида яқин вақт ичида АҚШ иштирокида ҳарбий машқларни тиклаш бўйича таклифни рад этди. Бу ҳақда «Рёнхап» Жанубий Корея президенти маъмурияти расмий вакилига асосан хабар берди.
«Менинг тушунишим бўйича, бош вазир Абэ Америка-Жанубий Корея машқларини КХДРни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича музокараларда ўзгариш бўлгунча қадар кечиктириб турмасликни сўраган», - дея таъкидлаб ўтди у.
Шу билан бирга, Жанубий Корея президенти маъмурияти вакилининг қўшимча қилишича, бу таклиф мамлакат суверенитети масаласига алоқадор бўлиб, бундай баёнотлар билан чиқиш унчалик ҳам тўғри эмас.
«Бироқ бу бизнинг суверенитетга алоқадор ҳамда ички ишларга аралашув саналади. Президентнинг сўзларига кўра, бош вазир томонидан бу ҳақда тўғридан-тўғри баёнот бериш ноўрин бўлди», - дея хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин КХДР делегацияси билан шанба куни бўлиб ўтган учрашувда Пхеньянни Вашингтон билан мулоқотни бошлашга чақирганди.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026