Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда A 001 AА автомобиль рақами рекорд суммага харид қилинди
Андижон вилоятида истиқомат қилувчи кишилардан бири вилоят учун рекорд суммага чиройли авторақам харид қилди, деб ёзади auz.uz.
Ўтган йилнинг 1 сентябридан мамлакатимизда автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича, кимошди савдоси ўтказиш йўли билан сотиш тартиби жорий этилган эди.
Чиройли авторақамлар аукционида давлат автомобиль рақамларининг якуний нархлари бўйича бир нечта рекордлар қайд этишга улгурди.
Андижон вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи А.Қўчқоровнинг маълум қилишича, шу кунгача интернет орқали ўтказилган савдоларда юзга яқин рақамлар жисмоний ва юридик шахсларга сотилди ва бундан 1,5 миллиард сўмга яқин кирим қилинган.
Уларнинг орасида энг қиммати 60 А 001 АА авторақами бўлди. Унинг учун 83 миллион сўм таклиф этилди. Ундан кейинги ўринларда 60 007 ААА ва 60 777 ВАА рақамлари ҳам юқори нархларга сотилган.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026