Жаҳон | 18:19 / 12.02.2018
6739
1 дақиқада ўқилади

Баҳрайн Форс кўрфази номи қўллангани учун ўқув дарсликларини қайта чоп этишни талаб қилди

Фото: Ahmed Jadallah/Reuters

Баҳрайн инглиз тилидаги 17 мингта ўқув дарслигини қиролликни ўраб турувчи кўрфаз уларда Форс, деб аталгани туфайли қайта чоп этишни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters BNA агентлигига асосан хабар берган.

Баҳрайн ва АҚШнинг иттифоқчилари бўлган кўрфаздаги бошқа давлатлар бу географик номни рад этиб, Араб кўрфази топонимидан фойдаланишни маъқул кўришади. Уларнинг фикрича, «форс» сўзи замонавий Эронни ёдга солади ҳамда унинг минтақада етакчилик қилишга бўлган интилишини назарда тутади. Бу эса Эроннинг ўзи томонидан рад қилиб келинади.

Агентлик маълумотларига кўра, Баҳрайн Таълим вазирлиги «номи ошкор этилмаган хорижий компанияга» учинчи синф ўқувчилари учун дарсликларни чоп этиш учун буюртма берган. Ўша компания энди хато туфайли уларни қайтадан тўғрилаб бериши лозим.

Мавзуга оид