Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: Эрон янги талабларни илгари сурмоқда
Теҳрон уруш тўхташи учун Американинг Форс кўрфази мамлакатларидаги базалари ёпилишини талаб қилмоқда.
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси мамлакат ичкарисидаги таъсирини кучайтирган ва АҚШ билан эҳтимолий музокаралар арафасида қатор талабларни илгари сурмоқда. The Wall Street Journal нашри ўз манбасига таяниб ёзишича, бу талаблар орасида Американинг Форс кўрфази мамлакатларидаги барча базаларини ёпиш талаби ҳам бор.
Газета Эрон томонининг бошқа талабларини қуйидагича келтирган:
- зарбалар учун товон тўлаш;
- Ҳўрмуз бўғозида янгича тартиб ўрнатиш, бу Эронга ўтаётган кемалардан тўлов ундириш имконини бериши керак (Миср Сувайш каналидан фойдаланганлик учун тўлов олиши каби);
- уруш қайта тикланмаслиги ва Исроил Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи бўйлаб зарбаларини тўхтатиши учун кафолат;
- Эронга қарши қўлланган барча санкцияларни бекор қилиш;
- Эрон ракета дастурини сақлаб қолиш.
Америкалик расмийлардан бири бу талабларни «бемаъни ва нореал» деб атаган. Араблар ва америкаликлар орасидаги манбалар бундай позиция Теҳрон билан келишувга эришишни янада мураккаблаштиришини қайд этишган.
Шу кунларда Reuters агентлиги Эрон ўз позициясини қатъийлаштиргани ва музокаралар бошланадиган бўлса, АҚШдан жиддий ён беришни талаб қилиши, жумладан, ҳужум қилмасликка кафолат, шунингдек, уруш давридаги йўқотишлар учун товон пули ҳамда Ҳўрмуз бўғози устидан тўлиқ назоратни талаб қилмоқчилиги ҳақида хабар берганди.
АҚШ ҳам Эронга 15 банддан иборат тинчлик режасини юборган. Исроилнинг «12 канал» телеканалига кўра, у Эрон ядро дастуридан тўлиқ воз кечиши, шунингдек, минтақадаги прокси-гуруҳларини қўллашни тўхтатиши ҳамда ўз ракеталари сони ҳамда учиш масофасини қисқартиришга рози бўлишини кўзда тутади.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026