Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ банки томонидан пенсия ва нафақаларни тарқатишда такомиллаштирилган чора-тадбирлардан фойдаланилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 2 мингта сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақа тўловлари берилиши жорий қилинди.
Бундан ташқари, Халқ банки филиалларидан махсус кассаларга нақд пулларни ўз вақтида ва мунтазам етказиб бериш мақсадида 590 та “Дамас” русумли автомашина ҳамда тоғли ҳудудларга пенсия ва нафақа маблағларини олиб бориш учун 10 дона УАЗ автомобили сотиб олиниб, банк томонидан пенсия ва нафақа олувчилар хизматига йўналтирилди.
Шуни ҳам алоҳида эътироф этиш жоизки, банк томонидан ташкил қилинган сайёр кассалар учун 2 000 та планшет ва термопринтер ускуналари сотиб олиниб, аҳолига пенсия ва нафақалар тўлаш “он-лайн” режимида йўлга қўйилди. Бу, ўз навбатида, ҳисобни юритиш, назорат қилиш, шакллантирилган тўлов қайдномаларидан пенсионерларни тезроқ излаб топиш жараёнида вақтни тежаш билан бирга, аҳолидан уларнинг хоҳишига кўра коммунал тўловларни қабул қилишда яхшигина қулайликлар яратмоқда.
Эндиликда пенсия ва нафақа олувчиларга ҳар ойлик пенсия маблағларини жойлардаги маҳаллий ҳокимлик томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ ўзи яшайдиган посёлка, қишлоқ, овул ва маҳаллалардаги фуқаролар йиғинларида тарқатилмоқда.
Шуниси эътиборлики, Халқ банки ва Пенсия жамғармаси ўртасидаги қўшма хатга асосан пенсия ва нафақалар тарқатиладиган жойлар тўлиқ инветаризация қилинди. Пенсионерларга иссиқ бўлиши учун пенсия ва нафақа тарқатиладиган хоналар Халқ банки томонидан етарли миқдорда иситкичлар билан таъминланди.
Эътироф этиш жоиз банк томонидан биргина 2018 йилнинг январь ойида 3 миллиондан ортиқ фуқарога 1,5 трлн.сўмга яқин пенсия ва нафақа маблағлари нақд пул кўринишида берилди.
Эътиборлиси шуки, жорий йилнинг ўтган ойида 750 минг нафар ётоқдаги пенсионерга 365 млрд.сўмлик пенсия пуллари бевосита уларнинг яшаш манзилларига олиб бориб берилди.
Пенсионерлар хуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Халқ банки томонидан пенсия ва нафақа маблағларини тарқатиш тартиби акс эттирилган 8 923 та фуқаролар йиғинлари биносида маълумотлар стенди ташкил қилинган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026