Жаҳон | 21:58 / 12.02.2018
12882
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 2 та сунъий йўлдош билан учирилган ракетанинг бўлаклари уй устига тушди 

Фото: CNS

Хитойда Сичуань вилоятидаги космодромдан “Чанчжэн-3Б” ракета-ташувчиси Bedou-3 навигация тизимининг иккита янги сунъий йўлдоши билан бирга фазога учирилди. Бу ҳақда 12 февралда CGTN телеканали маълум қилди.

Бу парвоз “Чанчжэн” оиласига мансуб ракеталарнинг 267-парвози бўлди. Сунъий йўлдошлар орбитага муваффақиятли етказилган, бироқ ракетанинг тезлаштиргичлари бўлаклари турар жой устига тушган. Оқибатда ёнғин чиққан ва пушти ранг, қўланса ҳидли тутун тарқалган. Маҳаллий аҳоли шошилинч тарзда қочишга тушган. Жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.  

Аввалроқ Хитой 2018 йилда 40 та – 35 та “Чанчжэн” ҳамда 5 та “Куайчжоу” ракеталарини учирмоқчилиги маълум қилинган. Шунингдек, 2020 йилгача Beidou-3’нинг 35 та сунъий йўлдоши глобал навигация тизимини шакллантириши режалаштирилмоқда.   

Мавзуга оид