Ўзбекистон | 19:10 / 12.02.2018
74263
1 дақиқада ўқилади

Урганчдан Петербургга учаётган самолёт мажбурий қўнишни амалга оширди

Бугун, 12 февраль куни Урганч-Петербург рейсини амалга ошираётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолёти бортдаги йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилиши туфайли Самарада мажбурий қўнишни амалга оширган. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида хабар қилинган.

A320 лайнери маҳаллий вақт билан соат 10:34да «Курумоч» аэропортига қўнган.

«Йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган, шифокорлар хулосасига кўра у касалхонага олиб кетилган», дейилган хабарда.

Маҳаллий вақт билан соат 13:48да 143 йўловчи билан учаётган самолёт Петербургга парвозни давом эттирган.

Мавзуга оид