Ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очилди: Ёқутхон унинг муаллифи
Жиззах вилоят ҳокимлигида ташкил этилган маросимда 2017 йилда Республика ва жаҳон ареналарида совринли ўринларни эгаллаган спортчилар вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Салиев томонидан тақдирланди. Бу ҳақда KUN.UZ’нинг Жиззах вилояти мухбири Акмал Бинокулов хабар бермоқда.
Ташкил этилган мазкур маросимда қатнашган ёшлар ичида шу йилнинг 8-18 март кунлари Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини чанғи пойгаларида (6.5 км, 7.5 км, 15 км масофага) ҳимоя қиладиган спортчи Ёқутхон Холбекова ҳам бор эди.
Ёқутхон Холбекова енгил атлетиканинг кросс, югуриш йўналишлари бўйича 2009 йилда “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” спорт мусобақалари, бир неча бор Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ғолиби, 2014 йил Дубай (БАА)да ўтказилган паралимпия гран-при Халқаро мусобақасининг 2 та олтин медаль, 2014 йил Кореяда ўтказилган Параосиё ўйинларида (1500 метр) кумуш медаль, 2016 йил Тунисда ўтказилган Халқаро Бриллиант лигада (1500 метр) олтин медаль соҳибаси, Параосиё рекордчиси ҳисобланади. Унинг спортдаги натижалари муносиб эътироф этилиб, 2014 йил “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига муносиб кўрилган.
Ёқутхон Паралимпия ўйинларига йўлланмани 2018 йил 18-27 январь кунлари Германиянинг Оберрайд шаҳрида халқаро мусобақада чанғи пойгаси бўйича 6,28,27-сония натижа билан қўлга киритди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Салиев Ёқутхон агарда Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида ўтказиладиган Паралимпия ўйинларида биринчи ўринни эгалласа, Жиззах шаҳрида қурилаётган намунавий уйлардан бирини бошланғич бадалини тўлаб беришини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:31
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024