Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ҳокимлигида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўқув семинари ўтказилди
Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган анжуманда ҳудуддаги барча шаҳар ва туман ҳокимликлари ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари, девонхона мудирлари ва соҳага алоқадор ходимлар иштирок этди.

Тадбир давомида, режага мувофиқ Шаҳрихон, Асака, Ҳўжаобод туманлари ҳамда Андижон шаҳрида ўтказилган ўрганиш якунлари таҳлил қилиниб, ташкилий назорат гуруҳи томонидан юқори органлардан келган ҳужжатлар, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига эътибор қаратилди.
Маърузачилар, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Жасурбек Асадов, вилоят ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Озодбек Саидовлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг жойлардаги ижросини таъминлаш, ягона идоралараро ижро интизоми электрон тизимини жорий этиш, ҳужжатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича атрофлича тушунча бериб ўтишди.



Анжуманда соҳада узоқ йиллардан бери фаолият юритаётган ходимлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
08:51 / 20.06.2026
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026