Банкомат ва инфокиосклар – мижозларга қулайлик!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан АТБ “Қишлоққурилишбанк” томонидан аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, пластик карточкалардан фойдаланишда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, 2017 йил давомида 10та қўшимча банкомат сотиб олиниб, банкнинг минтақавий филиалларида ишга туширилди.
Шунингдек, республика бўйлаб банкнинг инфокиосклари тармоғи кенгайиб бормоқда. Банкнинг инфокиосклари сони 2015 йилда 26тани ташкил этган бўлса, 2016 йилда 125та ва 2017 йилда 30та қўшимча инфокиоск харид қилинди. Айни вақтда банк тизимида 180 дона инфокиоск аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Инфокиосклар банк филиаллари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, коммунал ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларга ўрнатилган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар минтақавий филиали томонидан пойтахтдаги Миробод бозори ҳудудида ва банкнинг марказий идораси биносида банкомат жойлаштирилган. Шу кунларда банкнинг Самарқанд ва Бухоро минтақавий филиаллари биноларига банкоматлар жойлаштириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу каби чора-тадбирларнинг барчаси аҳолига ва мижозларга замонавий хизматлар кўрсатишни таъминлаш, фуқароларнинг тижорат банкларига бўлган ишончини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
“Қишлоқ қурилиш банк” банкоматларида бир вақтнинг ўзида ҳам нақд пул маблағларини ечиш, ҳам пластик карточкалар билан амаллар бажариш имконияти йўлга қўйилган.
“Қишлоққурилишбанк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Қўшимча маълумот учун:
(+99871) 150-39-93, 150-76-47, www.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
17:09 / 22.02.2024
Банкоматлардан пул ечишдаги комиссия миқдори 1 фоиздан 1,5 фоизга ошгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
18:06 / 07.11.2023
Humo банкоматларида пул ечиш билан боғлиқ муаммолар юзага келди
18:07 / 05.07.2023
Humo ва Uzcard банкоматлари интеграцияси деярли якунланди
13:46 / 10.05.2023