Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарада фуқаро яралангани ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди
Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтиш чоғида фуқаронинг яралангани ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Қирғизистон Омбудсман институти матбуот хизматидан хабар беришган.
Ола-Буқа тумани Ички ишлар бўлими томонидан 2018 йилнинг 6 февраль куни ўзбек чегарачилари томонидан Қирғизистон фуқаросининг яралангани ҳолати бўйича Қирғизистон Жиноят кодексининг 3та моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.
Иш Қирғизистон президенти девони ва бош вазири назоратида турибди. Ола-Буқа ИИБ тергов хизмати суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарада яраланган фуқаро бўйича суриштирув давом этаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:20
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026