Зойир Мирзаев Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимидан кетди
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Тоирович Мирзаев лавозимидан кетди. Бу ҳақда «KUN.UZ» манбаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимини сақлаб қолган.
Зойир Мирзаев 2016 йилнинг кузида Шуҳрат Тешаев ўрнига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлганди.
Маълум бўлишича, вазирлик иккига ажратилган: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги.
Эндиликда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Турсунович Юсупов раҳбар этиб тайинланган.
2009-2015 йилларда Наманган вилоятини бошқарган Баҳодир Юсупов шу кунга қадар Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:35 / 16.10.2024
Тошкент вилоятига мингта янги автобус харид қилинади
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
12:23 / 22.09.2023