Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистон билан саноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
Фото: Today.tj
Тожикистон ва Ўзбекистон саноат соҳасида, шу жумладан маҳсулотлар экспортини кўпайтириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Душанбедаги журналистлар билан учрашувда Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2017 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки мамлакат ўртасида товарлар импорти ва экспорти миқдори деярли бир хил даражада эканлигини кўрсатиб берди.
Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида эришилган келишувларга мувофиқ, томонлар ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда товарларни экспорт ва импорт қилиш масаласини аниқлаштириб олишди. Тожикистон Ўзбекистонга цемент, бирламчи алюминий, қуритилган мевалар, пилла, ипак, ип, ичимликлар, электр энергияси ва бошқаларни экспорт қила олади.
Ўтган йили Ўзбекистонга тахминан 250 минг тонна цемент экспорт қилинди.
Статистик маълумотларга кўра Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 126 миллион доллардан ошди. Шу тариқа, энг юқори ўсиш Ўзбекистон билан икки томонлама савдода қайд этилди - 82 фоиз.
Ўзбекистонга товарлар экспортининг ҳажми 57 млн АҚШ долларини ёки товар айланмаси умумий ҳажмидан 45%ни ташкил этди. Импорт кўрсаткичлари 69 млн АҚШ долларини ёки умумий ҳажмдан 55%га тенг бўлди.
Айни пайтда Ўзбекистондан тайёр маҳсулотлар импорт қилинмоқда - автомобиллар, маиший техника, кийим-кечак, қурилиш материаллари ва бошқалар.
Мавзуга оид
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
08:00 / 20.02.2026
Хитойнинг 2025 йилги савдо харитаси: АҚШ етакчи, Осиё тезлашмоқда
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
13:40 / 31.01.2026