Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарасида валюта айирбошлаш пунктлари очилади
Тожикистон Миллий банкининг Сўғд вилоятидаги ваколатхонаси яқин келажакда Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегара постлари ёнида валюта айирбошлаш пунктлари ишга тушиши ҳақида маълум қилди.
ТМБ ваколатхонаси раҳбари Наврўз Валиевнинг хабар беришича, валюта айирбошлаш билан кредит ташкилотлари шуғулланади. Тожикистонда хусусий валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти тақиқланган.
Миллий банк амалдорининг тан олишича, чегара ҳудудида айирбошлаш пунктлари йўқлиги сабабли қўшни мамлакатлар фуқаролари валютани қора бозорда алмаштиришга мажбур бўладилар. Шанба ва якшанба кунлари, банклар ва кредит ташкилотлари ишламаётган пайтда, Хўжандда ҳатто доллар, евро ёки рублни алмаштириш ҳам қийиндир.
Наврўз Валиевнинг сўзларига кўра, банклар ва кредит ташкилотларига валюта айирбошлаш шохобчалари фаолиятини кечқурун соат 10-11ларгача узайтириш топширилди. Хўжанд ва бошқа шаҳарлар ҳамда посёлкаларда айирбошлаш пунктларининг кечаю кундузлик иши ташкил этилади.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
22:20 / 09.05.2026