Цукерберг Facebook’нинг 13 млрд долларлик акциясини хайрия ишлари учун сотиши мумкин
Facebook асосчиси Марк Цукерберг рафиқаси Присцилла Чан билан биргаликда асос солган Chan Zuckerberg Initiative хайрия жамғармасига инвестиция қилиш учун ўзининг акцияларини сотмоқда. Жамғарма олимлар, илмий тадқиқотлар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди.
Цукерберг бир ҳафта ичида 108 млн долларлик акция сотган. Аслида бунда ҳеч қандай ноодатий нарса йўқ. У аввал ҳам акцияларини сотиб турган. Бироқ бу гал Chan Zuckerberg Initiative матбуот котибининг айтишича, шу тариқа жамғармага маблағлар киритилиши бошланмоқда.
Recode нашрининг ёзишича, кейинги 13 ой давомида Цукерберг умумий ҳисобда 13 млрд долларлик акцияларини сотиши мумкин. Барча маблағ жамғармага йўналтирилиши керак.
Маълумот учун, ҳозирда Цукербергнинг бойлиги 72,4 млрд долларга баҳоланмоқда ва у бу кўрсаткич билан дунёнинг 5-рақамли энг бой одами бўлмоқда. Аввалроқ жуфтлик ўзларида бўлган Facebook’нинг 99 фоиз акциясини жамғармага ўтказишга ваъда берганди.
Цукерберг жамғармани 2015 йил декабрда ишга туширганда, ҳар йили 1 млрд доллардан ошмайдиган акциялар сотишини айтган. У икки йил ичида жамғармага 1,6 млрд доллар хайрия қилган. Бироқ у 2017 йил сентябрда режасини ўзгартириб, яқин 13 ой ичида 35 млндан 75 млнтагача акциясини сотишини маълум қилган. Нашр айнан шу маълумотга таяниб, 13 млрд долларлик қийматни олган.
Агар Цукерберг максимал даражада саховатпешалик қилишни истаса, унда жамғарма 13 млрд долларга бойийди.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024