Фан-техника | 00:17 / 15.02.2018
6297
2 дақиқада ўқилади

Horizon Robotics Хитойда 2020 йилгача 100 млн та ақлли камера ўрнатмоқчи

Фото: EAST NEWS

Хитойнинг Horizon Robotics стартапи асосчиси Юй Кай автоном транспорт воситалари ва юзларни танишда қўлланадиган сунъий онг чипларини яратиш устида иш олиб бормоқда. 2020 йилгача у 100 млн дан кўпроқ смарт-камерани ишга тушириб, 30 млн та автомобилни янги процессорлар билан жиҳозламоқчи.

Сиз Пекинда метрода юрсангиз ёки Belle Holdings бутигида туфлиларни кийиб кўрган бўлсангиз, унда сиз Horizon Robotics томонидан яратилган юзни таниш функцияси ва сунъий онг алгоритмларига эга кузатув камераларига муҳрланиб қолган бўлишингиз имконияти мавжуд. Чунки сунъий онг чипларида ишловчи кузатув камералари Пекин метросининг энг гавжум станцияларидан бирига ўрнатилган. 

Камералар бир вақтнинг ўзида реал вақтда 200 та юзни танишга қодир. Horizon технологияси Belle Holdings бутигида қанча одам бутикка пойафзал сотиб олгани келиши, улардан қанчаси пойафзални кийиб кўриши ва қанчаси сотиб олишини кузатишга имкон беради. Horizon Robotics шунингдек Германияннг Audi ва Хитойнинг Chongqing Changan компаниялари билан бирга автоном автомобиллар лойиҳалари устида ишламоқда. “Бизнинг мақсад 2020 йилгача 100 млндан кўпроқ смарт камерани жорий қилиш ва 2025 йилгача 30 млнта автомобилни бизнинг процессорлар билан жиҳозлашдан иборат. Хитой персонал компьютерлар даврини ўтказиб юборди, бироқ янги – сунъий онг даврида биз сунъий онг ҳисоблашлари учун чиплар ва процессорлар ярата оламиз”, деб айтган Юй Кай.

Horizon Robotics 1 млрд доллар миқдорида инвестициялар қўлга киритган ва Юй Кайнинг айтишича, ишлаб чиқарувчиларга ақлли алгоритмларни кўплаб турдаги қурилмаларга татбиқ қилишга имкон берувчи процессорларни яратган ҳолда “сунъий онг даври Intel’и”га айланмоқчи.

Мавзуга оид