19:35 / 15.02.2018
6542

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2017 йилда 2,7 млн. йўловчи ташиди

Фото: KUN.UZ

2017 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий Авиакомпанияси ҳаво кемаларида 2,703 млн. йўловчини ўз манзилига етказган. Умумий ҳисобда эса 22,95 минг рейс амалга оширилган, деб хабар бермоқда ташкилот сайти.

2017 йил ҳисобига кўра, авиакомпания 48,9 минг тонна юк, пуллик багаж ва почта ташиган. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 11,6% ўсган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК юк самолётларида 1 044 рейс амалга оширилиб, 27,4 минг тонна юк ташилган.

Top