Ўзбекистоннинг икки қўҳна шаҳри ва Душанбе ўртасида мунтазам ҳаво алоқаси йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Тожикистон келгусида Душанбе ва Самарқанд ҳамда Бухоро ўртасида мунтазам ҳаво алоқасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзода Душанбедаги матбуот анжуманда маълум қилганидек, икки давлат ўртасида йўловчи ташишларни кенгайтириш масаласи январда Душанбеда ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида кўриб чиқилган.
Худоёрзоданинг маълум қилишича, 2017 йил апрелидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкентдан Душанбега ва Душанбедан Тошкентга мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.
Вазирнинг айтишича, январдаги тадбирда Ўзбекистон томони Душанбе билан Самарақанд ва Бухоро ўртасида мунтазам парвозларни йўлга қўйишни таклиф қилган. Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида ҳаво орқали йўловчи ташишлар бўйича ишлаб чиқилган келишувнинг таркибий қисми бўлиши керак бўлган тегишли баённома тайёрланган.
Худоёрзоданинг маълум қилишича, ушбу келишув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи вақтида имзоланади.
Вазирнинг таъкидлашича, икки давлат шаҳарлари ўртасида мунтазам автомобиль йўловчи ташишлари амалга оширилмоқчи.
Худоёрзоданинг қўшимча қилишича, айни вақтда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубини боғловчи темир йўл алоқасини тиклаш бўйича ишлар кетмоқда. Ҳозирда икки томондан ҳам темир йўлнинг зарур жойларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Худоёрзоданинг айтишича, бу йўналишда темир йўл алоқасининг тикланиши Тожикистон учун ҳам, Ўзбекистон ва Афғонистон учун ҳам катта аҳамиятга эга. Афғонистонга бу йўл билан Термиз шаҳри орқали тожик товарлари, жумладан цемент етказилган.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024