ЖАРнинг янги президенти тасдиқланди
Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зума истеъфога кетгандан кейин мамлакат парламенти “Африка миллий конгресси” партияси раиси Сирил Рамафоса номзодини президент лавозимига тасдиқлади. 16 февралда ЖАРнинг янги президенти миллатга мурожат қилиши кутилмоқда.
Парламентда ўтказилган овоз бериш натижалари эълон қилингандан кейин парламентнинг баъзи аъзолари қарсак чалиб, рақсга тушиб кетганлар.
65 ёшли Рамафоса Лимпопо университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Унинг сиёсий фаолияти 1970-йиллар охирида, талабалар қўзғолонлари вақтида бошланган. У 1980-йиллар бошида кончилар миллий иттифоқи касаба уюшмасига асос солиб, унга бошчилик қилган.
1991 йилда “Африка миллий конгресси” партияси бош котиби лавозимига сайланган. Ўшанда партияга Нельсон Мандела раислик қилган. Рамафоса 1990-йиллар бошида апартеид тузумининг бекор қилиниши бўйича музокаралар жараёнида иштирок этган.
2014 йилдан ЖАР президенти ўринбосари, 2017 йил декабрдан етакчи “Африка миллий конгресси” партияси раиси сифатида фаолият юритиб келади.
Мавзуга оид
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
11:48 / 15.06.2024
Сирил Рамапоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди
21:03 / 01.06.2024