Ўзбекистон | 00:00 / 16.02.2018
7422
2 дақиқада ўқилади

Ангрендаги ҳарбий қисм дала-ўқув майдонида ёшлар учун кўргазмали тактик-ўқув машғулотлари ташкил этилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисм дала-ўқув майдонида ёшлар учун кўргазмали тактик-ўқув машғулотлар ва экскурсия ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ангрен шаҳри ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, ўқувчи ёшлар ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Дастлаб, тадбир иштирокчиларига нишонларга ўқ отиш, ҳудудни ўрганиш, қулай позиция танлаш, амалий тарзда қўйилган жанговар вазифани бажариш каби машқлар намойиш этилди. Шундан сўнг оловқалб азаматларга жанговар қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар имкониятидан, замонавий ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидан унумли фойдаланиш юзасидан зарур тушунчалар берилди. Улар ҳар бир машғулотни қунт билан кузатиб, баъзи машқларда ўзлари ҳам қатнашишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

– Ҳарбий хизматчиларнинг ўқув машғулотларида илк бор иштирок этдим, – дейди тадбир иштирокчиси Ғайрат Омонов. – Таассуротларим бир олам, уларни сўз билан ифодалаб беролмайман. Қишнинг шундай совуқ ва изғиринли кунида ҳарбий акаларимизнинг дала майдонида ўтказилаётган машқлардаги шижоати, маҳорати ва мардлиги юртимиз осойишталиги қалқонларига бўлган ишончимни, энг асосийси ҳавасимни янада орттирди. Буларнинг барчаси менда унутилмас таассурот қолдирди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирда давомида ёшлар ҳарбийлар билан дилдан суҳбат қурдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Мавзуга оид