Жаҳон | 08:29 / 16.02.2018
46741
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг тушкун ва энг барқарор иқтисодиётга эга давлатлари маълум қилинди  

Фото: John Moore / Getty Images

Bloomberg агентлиги таҳлилчилари 66 та давлатдаги иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиб, дунёнинг энг тушкун ва энг барқарор иқтисодиётга эга давлатлари рейтингини тузишди.

Рейтингни тузишда мутахассислар мамлакатдаги инфляция даражаси ва ишсизликни ҳисобга олишган.

Венесуэла қаторасига 4 йилдан бери ушбу рўйхатда “етакчилик” қилмоқда. Энг тушкун иқтисодиётга эга давлатлар рейтингининг 2-ўрнини ЖАР, 3-ўрнини Аргентина эгаллаган. Юқори ўнталикка, шунингдек, Миср, Греция, Туркия, Украина, Испания, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳам киритилган. 

Энг тушкун давлатлар юқори ўнталигида Шарқий Осиёдан бирорта давлат йўқ. 

Венесуэланинг рейтинги 1872 пунктни – ўзидан келаётган ЖАРникидан 50 баробар кўпроқни ташкил қилган. 

Таиланд энг барқарор иқтисодиётга эга давлат деб топилган. Унинг ортидан Сингапур, Япония, Швейцария, Тайвань, Исроил, Исландия, Норвегия, Жанубий Корея, Дания ва Ҳонгконг келмоқда. 

Мавзуга оид