Ўзбекистон | 23:45 / 16.02.2018
12945
2 дақиқада ўқилади

«Лукойл» «Ҳисор» лойиҳаси бўйича Ўзбекистон билан музокараларни давом эттирмоқчи 

Россиянинг “Лукойл” компанияси апрелда Ўзбекистон ҳукумати билан Ҳисор конлари гуруҳи бўйича келишувни ўзгартириш юзасидан музокаралар жараёнини давом эттирмоқчи. Бу ҳақда “Лукойл” раҳбари Вагит Алекперов Сочида маълум қилди.

Алекперов апрелда Ўзбекистон раҳбарияти Қандим газни қайта ишловчи заводининг ишга туширилишида иштирок этишига ва у ерда юқоридаги масала яна бир бор кўриб чиқилишига умид билдирди.

Алкеперовнинг айтишича, компания газ арзонлашгани сабабли келишув кўрсаткичларини қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Компания ва Ўзбекистон ҳукумати Қандим лойиҳаси бўйича келишув кўрсаткичларини қайта кўриб чиқди. 

Компания Қандим лойиҳасини “Ўзбекнефтгаз” МХК билан 2004 йилдан бери амалга ошириб келади. Қандим гуруҳига 6 та газ-конденсат кони киради, булар: “Қувачи-Олот”, “Окқум”, “Парсанкўл”, “Хўжа” ва “Ғарбий Хўжа”.

Компания Ўзбекистонда маҳсулотни бўлишиш келишуви шартлари асосида иккита лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда.   

Ўзбекистонда нефтнинг потенциал захиралари 5,3 млрд тоннадан кўпроқни, газ-конденсат 480 млн тонна, табиий газ 5 млрд кубметрни ташкил қилади.  

Мавзуга оид