Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Бухородаги боғчалардан бирида бўлди
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоят марказидаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
«Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Болалар боғчаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгилари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.
54-мактабгача таълим муассасаси 280 ўринга мўлжалланган. Боғча биноси ўтган йили капитал реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозланган. Бу ерда 31 нафар педагог ва тарбиячи болаларга ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда», дейилади хабарда.


Давлат раҳбари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишиб, ходимлар билан мулоқот қилган.
Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилган.


Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берган.
Мавзуга оид
17:30 / 06.04.2026
“Рус, инглиз ва немис тилини телефон ва интернетдан ўргандик” — бухоролик 12 ёшли эгизаклар ҳикояси
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
12:51 / 26.02.2026
Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган
12:07 / 25.02.2026