Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул Пхеньянга ажратилган оилалар бўйича чақириқ билан чиқди
Фото: РИА Новости / Алексей Жидаков
Жанубий Кореянинг Бирлашув ишлари бўйича вазири Чо Мён Гюн КХДР билан чегарада Янги йил муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этди ва Пхеньянни ажратилган оилалар учрашувини яқин вақт ичида “дастлабки шартларсиз” ўтказишга чақирди.
"Ҳам Жануб, ҳам Шимолий Корея ҳозирги вазиятдан уялиши керак, ажратилган оилалар муаммоси ҳамон ўз ечимини топмади. Ажратилган оилалар учрашуви дастлабки шартларсиз тезроқ ўтказилиши лозим", - дея жанубий кореялик вазирнинг сўзларини келтиради Рёнхап агентлиги.
Янги йил муносабати билан махсус байрам тадбири икки давлат чегарасида унча узоқ бўлмаган Пхаджу шаҳрида жойлашган Имджингак боғида жума куни ўтказилди.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026