Ўзбекистон | 11:42 / 16.02.2018
17114
1 дақиқада ўқилади

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси учун Тошкентда 1 гектар ер ажратилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон ҳукумати Тожикистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини қуриш учун 1 гектар ер ажратади. Бу ҳақда Азия Плюс хабар бермоқда.

«Бу ер Тошкент марказидан ажратилади, элчихона биноси, Тожикистон дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилиши ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади», - дейилади агентлик хабарида. 

Таъкидланишича, яқин вақт ичида Душанбеда ҳам Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасини қуриш учун ер ажратилади.

Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Тошкент ва Душанбе ўртасида Тожикистонда замонавий умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли шифохона қуриш тўғрисидаги битим имзоланади.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи март ойи бошига режалаштирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид