Туркия ва АҚШ муносабатларни яхшилашга келишиб олди
Анқара ва Вашингтон муносабатларни илиқлаштириш учун механизмни яратишга келишиб олди. Бу ҳақда РИА «Новости» Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг матбуот анжуманига асосан хабар бермоқда.
«Кеча (15 февраль куни) бизнинг умумий иродамиз билан муносабатларни яхшилашга келишиб олдик. Бироқ АҚШ бизга бир неча марта ваъда бериб, сўнг уни бажармаган. Биз шунчаки қоғозда қолиб кетмайдиган қадамларни қўйиш ҳақида гапирдик, бу муаммоларга ечим топиш учун механизм ташкил этишга қарор қилдик», - дея маълум қилди Човушўғли.
Унинг сўзларига кўра, турк томони АҚШдан суриялик курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари Фиротнинг шарқий қирғоғига олиб ўтилиши бўйича кафолатлар кутмоқда.
Тиллерсон, ўз навбатида, Америка қуролини курдларнинг «Сурия демократик кучлари»га етказиб берилиши ҳақида изоҳ берди.
«Биз Туркияга ҳар доим шуни аниқ маълум қилганмизки, «Сурия демократик кучлари»га етказиб берилаётган қурол чекланган бўлиб, аниқ миссияларга йўналтирилади ҳамда фақат ҳарбий вазифаларга эришиш учун босқичма-босқич тақдим этилади», - дея айтиб ўтди Тиллерсон.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024