Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тожикистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга 100 млн доллар ажратади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида Тошкент ва Душанбе ўртасида тожикистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратиш ҳақида ҳукуматлараро келишув имзоланади.
Имтиёзли кредит сифатида ажратиладиган маблағлар Тожикистон банкларидан бирининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Бу ҳақда “Азия-Плюс”нинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси маълум қилди.
Тақдим этилувчи кредит тожик томони учун катта имтиёзларни кўзда тутади.
“Ўзбекистон шартларига кўра, пуллар Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий корхоналари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ бизнес-режаларга эга тожик тадбиркорларигагина кичик фоизлар билан тақдим қилинади”, деб маълум қилган манба.
Расмий статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 2016 йилга нисбатан 82 фоизга ўсган ва 126 млн долларни ташкил қилган.
Икки давлат товар айланмаси структурасида 69 млн доллар Ўзбекистон маҳсулотларининг Тожикистонга импортига, 57 млн доллар эса Тожикистон маҳсулотларининг Ўзбекистонга экспортига тўғри келади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026