Фан-техника | 11:48 / 16.02.2018
14809
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик телеграмчилар ўсиш суръатлари бўйича етакчилар қаторига кирди 

Фото: KUN.UZ

2017 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон Telegram фойдаланувчилари сони бўйича учинчи ўринга чиқди, Эрон ва Малайзия биринчи ҳамда иккинчи поғонада турибди.

Ўзбекистонда мессенжер атрофида каналлар ва ботлардан иборат муваффақиятли бизнес-архитектура пайдо бўлган.

Telegram ўз етакчилик позицияларини шу даражада мустаҳкамлаганки, ҳаттоки қатор давлат тузилмалари бу ерда ўз хизматларини тақдим этмоқда.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида @mehnatbot бор; Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қўлланилувчи бланкаларни олиш мумкин бўлган @PassportInfoUz_Bot’ни ишга туширди.

Мамлакат президентида ўз расмий канали бор, у ерда республика раҳбарининг сиёсий ҳаёти ҳақидаги янгиликлар тезкорлик билан бериб борилади.

Хусусий сектор ҳам ортда қолаётгани йўқ, оммабоплар орасида: «GO TAXI» такси буюртма бериш учун боти; @CLICKUZ’дан интернет-банкинг; MyTaxi Express орқали овқат етказиб бериш ва бошқалар бор.

@Workis_bot эса ходимлар ва иш қидириш бўйича биринчи сервисга айланди.

Агарда бунга онлайн-дўконлар қўшиладиган бўлса, бугунги кунда Telegram орқали ўтаётган пуллар миқдори анча кўп эканини кўриш мумкин.

Бу ерда гап фақат оммабоп каналлар ёрдамида пул олишга алоқадор реклама модели ҳақида кетаётгани йўқ. Компаниялар бизнесни ботлар ёрдамида тўлақонли сервис атрофида қуришмоқда.

Ўзбекистон учун Telegram Wechat’га ўхшаш сервисга айланиб бўлди: аудитория ўсмоқда, бизнес эса мессенжернинг барча ўзига хос жиҳатларидан фойдаланишга ўрганмоқда.

Ўзбекистондаги бизнес-амалиётда ҳужжатларни: шартномалар, прайслар, тижорат таклифлари, анкеталарни Telegram орқали юбориш аллақачон одат тусига кириб бўлди.

KUN.UZ сайти ҳам ўз Telegram-каналига (@kunuzofficialэга бўлиб, бугунги кунда унинг кузатувчилари сони 263 мингдан ошган. Канал UzTelegram рейтингида аъзолар сони бўйича 1-ўринда туради. 

Мавзуга оид