АҚШнинг Чикаго ва Кливленд шаҳарлари Hyperloop линияси билан боғланиши мумкин
Hyperloop Transportation Technologies (HTT) компанияси АҚШнинг Кливленд шаҳридан Чикаго шаҳригача йўлга (550 км) кетадиган вақтни 28 дақиқагача камайтирмоқчи. Компания шаҳарлар орасида вакуум магистрал ўтказмоқчи. Бу магистрал орқали 1100 км/тезлик билан йўловчи капсулалар ҳаракатланади. HTT ҳукумат билан АҚШда ушбу тизимнинг биринчи экспертизасини ўтказишга келишиб олди. Бу экспертиза Hyperloop линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириб бўлиш-бўлмаслиги бўйича қарор чиқариши керак. Бунда ҳукумат ушбу ғояни расман маъқуллашига имконият пайдо бўлади.
Январда HTT бош директори Дирк Алборн жорий йилдаёқ вакуум линия қурилиши илк реал лойиҳасини тақдим қилишга ваъда берганди. Унинг айтишича, линия уч йил ичида ишга туширилади. Бироқ Алборн компания учун АҚШ энг истиқболли ва муҳим йўналиш эмаслигини тан олган. Унинг фикрича, Hyperloop’нинг келажаги Осиёдадир. Мисол учун, компания 2017 йил октябрда Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штати ҳукумати билан келишув тузган. Компания Амаравати ва Вижаявада шаҳарлари ўртасида Hyperloop линиясини ўтказмоқчи.
Мавзуга оид
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024