Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқара Сурияда уруш олиб бораётгани йўқ – Туркия бош вазири
Анқара Сурияда уруш олиб бормаяпти, гап терроризм билан кураш ҳақида кетмоқда, дея маълум қилди Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Мюнхендаги хавфсизлик бўйича 54-анжуманда чиқиш қилиб.
"Сурияда уруш йўқ, бу терроризм билан кураш, унда нафақат Туркия, балки коалиция таркибидаги 62 давлат, шунингдек, Россия ва Эрон ҳам иштирок этяпти. Биз НАТО аъзосимиз, биз коалициямизнинг бир қисмимиз, коалицияни ҳавода қўллаб-қувватламоқдамиз, НАТО Туркиядаги ҳарбий-ҳаво базаларидан фойдаланмоқда, айнан улар туфайли амалиёт рўй берди", - дея маълум қилди Туркия бош вазири.
Йилдиримнинг сўзларига кўра, Сурия ва Ироқда “бир террорчилик ташкилоти тор-мор келтирилди, бироқ энди террорчилар янги ном остида гуруҳга бирлашиб, руслар ва америкаликларнинг қуролини қўллашмоқда, у нолегал йўл билан олинмоқда”.
Туркия ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, Анқара Суриянинг Афринида “халқаро қоидалар ва келишувларга мувофиқ ҳолда” ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия ОАВ Туркия Афринда заҳарловчи моддалардан фойдалангани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026