Избоскан туманида жорий йил БЎСМни ривожлантириш учун қарийб 2 миллиард сўм ажратилди
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган 5 та устувор вазифалар ижроси борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг ижобий натижаларига кўра, мамлакатимизда, шу қатори, Андижон вилояти Избоскан туманида ҳам иқтисодиётнинг ўсиши таъминланмоқда.
Туман маҳаллий бюджетига 2017 йилда бюджетдан 90 млрд.
774 млн.сўм миқдорида маблағлар сарфланди. Жумладан,
- Умумий таълим соҳаси муассасаларига 58.1 млрд.сўм
- Соғлиқни сақлаш соҳаси муассасаларига 22.9 млрд.сўм
-Маданият, спорт ва фан соҳаси муассасаларига 727.1 млн.сўм,
- Бошқарув органлари соҳаси муассасаларига 4.7 млрд.сўм
- Иқтисодиёт харажатларига 2.млрд.сўм. Ушбу сарфланган маблағлар халқимизнинг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди.
Ўз навбатида, 2018 йил бюджет харажатларини режалаштириш жараёнида давлат Дастурларидан фойдаланишни кенгайтириш йўли билан бюджетдан ажратиладиган маблағларни сарфлаш самарадорлигини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш вазифалари амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Туманимиздаги мактабгача ҳамда умумий таълим тизими муассасаларни сақлаш билан боғлиқ харажатларга 2018 йилда
70.01 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилди.
Мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ижроси борасида уларни юмшоқ ва қаттиқ жихозлар жумладан, ётоқ анжомлари билан таъминлаш ишларига ажратиладиган маблағлар миқдори ўтган 2017 йилга нисбатан
145 фоизга оширишди.
Бундан ташқари, мактабгача ҳамда умумий таълим муассаса-ларини (томларини, хожатхоналарини, қўрғон деворларини) жорий таъмирлаш ишларига ажратилган маблағлар миқдори 979.0 млн.сўм ёки 110 фоизга оширилди.
Шунингдек, қозонларни алмаштириш ва иситиш тизимларини таъмирлаш ишларига ажратилган маблағлар миқдори 907.0 млн.сўм ёки 115 фоизга оширилди.
2018 йилда Соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларга 27.6 млрд.сўм миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлиб, умумий бюджетни 25 фоизини ташкил этади.
Соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори-дармонлар ва озиқ-овқат харажатларини 2018 йилда ҳам ўтган йилларга нисбатан ўртача 280 фоизга оширилди.
Иқтисодиётга қилинадиган харажатлар миқдори 3.3 млрд. сўмни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 1.05 млрд.сўмга ёки 147 фоизга кўпайтирилди.
2018 йил учун ажратилган маблағлар доирасида маҳаллий ҳокимликлар балансида бўлган 11 та кўчалардаги 16.3 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун бюджетдан 486 млн.сўм миқдорида маблағлар сарфлаш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги “Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 356-сонли қарорига асосан Избоскан туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкил этилган бўлиб, туманимиздаги
2765 нафар ёшлар 5 та спорт иншоотларида ташкил этилган спортнинг 15 тури бўйича машғулотлар ўтказиб келишмоқда. Уларга 58 нафар малакали устоз-мураббийлар таълим бериб келишмоқда.
Келажак авлодни соғлом, билимли, ташаббускор ва фидойи ёшларни тарбиялаш учун Давлатимиз томонидан ушбу соҳага жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан,
Ўтган 2017 йилда туман махаллий бюджетидан Болалар-ўсмирлар спорт мактаби учун 1 млрд. 612 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилган бўлса, жорий йилда ўтган йилга нисбатан 345.0 млн.сўм ёки 121 фоизга бюджет маблағлари кўпайтирилди.
Ушбу ажратилган маблағлар доирасида Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Узун кўча МФЙдаги очиқ футбол майдонини жорий таъмирлаш ишлари учун 140.0 млн.сўм ҳамда спорт иншоотларининг моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида 80 дона бокс қопи, 100 жуфт бокс қўлқопи, 700 дона футбол, волебол тўплари, ҳамда 50 дона кураш яктаглари сотиб олиш учун 105.0 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилиши режалаштирилган.
Ўтган 2016-2017 йиллар давомида Болалар-ўсмирлар спорт мактабида тарбияланаётган ёшлар жами 183 та мусобақаларда иштирок этиб, шундан 125 та олтин, 153 та кумуш ҳамда 205 та бронза медалларни қўлга киритишди.
Бундан ташқари спорт мактаби тарбияланувчилар орасида халқаро турнирларда фахрли ўринларни эгалланган спортчи ёшлар борлиги одамни қувонтиради албатта.
Жумладан Руминия давлатида қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Мамажонова Мадина Рустамжон қизи ҳамда Хитойнинг Тайпей шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Мамажонов Темурмирзо Мирзаали ўғли фахрли 1-ўринни эгаллаб, Хасанбой Дўсматов ва Руслан Нуриддиновнинг муносиб издошлари эканликларини исботладилар.
Мавзуга оид
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024