Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода ёғочдан энг баланд осмонўпар бино қурилмоқчи
Токиода ёғочдан энг баланд осмонўпар бино барпо этилмоқчи. Бино қурилиши билан Sumitomo Forestry Co япон компанияси шуғулланади. Ғояга кўра, бино 70 қаватли бўлади, баландлиги 350 метрни ташкил қилади.
Янги бино деярли тўлиқ ёғочдан қурилади, унда пўлат 10 фоизгина бўлади. Бинонинг барча томонларидаги балконларда биологик турфа хилликни сақлаб қолиш учун ўсимликлар экиб чиқилади. Бино қурилиши 600 млрд иенга (5,6 млрд доллар) айланади.
Япония ҳукумати узоқ вақт ёғоч бинолар афзалликларини таъкидлаб келган ва 2010 йилда 3 қават ва ундан пастроқ барча биноларда ёғоч элементларни қўллашга мажбурловчи қонун қабул қилган.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025